Мирзиёев Назарбоев билан телефон мулоқоти ўтказди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (чапда) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТ саммити олдидан
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (чапда) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТ саммити олдидан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 12 июнь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Встреча Нурсултана Назарабаева и Шавката Мирзиёева в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев ШҲТ саммити очилиш маросимида Мирзиёевга муваффақият тилади
"Президентимиз 2017 йил 8-9 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром ва меҳмондўстлик учун Қозоғистон Президентига самимий миннатдорлик билдирди", — дейилади хабар матнида.

Қозоғистон пойтахтида ўтган ушбу саммит ШҲТ фаолиятини ривожлантиришда тарихий воқеа бўлгани алоҳида таъкидланди. Ҳиндистон ва Покистоннинг Ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзоликка қабул қилингани саммитнинг асосий натижаларидан бири сифатида қайд этилди. ШҲТ доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Мирзиёев Қозоғистон раҳбариятини "Остона ЭКСПО — 2017" халқаро кўргазмаси юксак савияда ташкил этилгани билан табриклади ва тадбир муваффақиятли ўтишини тилади. Мазкур кўргазма минтақамиз давлатларини янада ривожлантириш борасида юксак технологиялар ва инвестициялар жалб этишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат Ўзбекистон — Қозоғистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0