15:38 19 Октябр 2017
Эфир
Абдусалом Азизов, Ўзбекистон ИИВ раҳбари

Вазир Абдусалом Азизов июнь ойи охирида Тожикистонга боради

Пресс-клуб
Сиёсат
Ҳавола олиш
350 0 0

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Тожикистонга охирги марта 19 йил олдин борган

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов июн ойи охирида Тожикистонга сафар қилади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ИИВ раҳбари сўнгги 20 йилда биринчи марта Тожикистонга бормоқда.

Ўзбекистон ИИВ раҳбари Тожикистонда 27-29 июн кунлари бўлиб ўтадиган МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этади. Азизов шунингдек, Тожикистон ИИВ раҳбарияти билан ҳамда тожик ҳукумати куч ишлатиш тузилмаларининг бошқа юқори мартабали амалдорлари билан учрашади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Тожикистонга охирги марта 19 йил олдин борган. Ўша вақтда Ўзбекистон ИИВ раҳбари Зокир Алматов бўлган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар