00:38 22 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Штайнмайерга ҳамдардлик билдирди

© ИА "Жахон"
Сиёсат
Ҳавола олиш
213 0 0

Таъзиямни қабул қилишингизни ва жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, дейилган ҳамдардлик мактубида

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

"Германия Федератив Республикасининг собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафоти тўғрисидаги хабар мени чуқур қайғуга солди. Жаноб Коль жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби сифатида хотирамизда мангу қолади. Жаҳон тарихидаги энг муҳим сиёсий воқеалар, жумладан, Германиянинг бирлашуви ва Европа Иттифоқининг ташкил топиши бевосита унинг номи билан боғлиқ.

Гельмут Коль, шунингдек, Ўзбекистон билан Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик ва дўстлик алоқалари ўрнатилиши ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган.

Таъзиямни қабул қилишингизни ва жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман. Қайғу билан, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти"

Эслатиб ўтамиз,  Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль жума куни 87 ёшида оламдан ўтган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар