11:08 23 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Президент қатор вазирлик ва қўмиталарда кадрларни алмаштирди

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Сиёсат
Ҳавола олиш
149040

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатор вазирлик ва давлат қўмиталарида кадрларни алмаштирди

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ қатор вазирлик ва давлат қўмиталарида кадрлар алмашинуви рўй берди, деб хабар қилди "Узрепорт".

Жумладан:

Ҳайдаров Аҳадбек Яхёбекович Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинган ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Ҳужжатлар
© Sputnik/Виктор Толочко
Набиев Дилмурод Хамидуллаевич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Джамалов Ғофир Орибжонович Ўзбекистон Республикаси уй-комуннал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Назиров Назиржон Тоҳиржонович Ўзбекистон Республикаси уй-комуннал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Қудратов Лазиз Шавкатович Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси биринчи лавозимига тайинланган.

Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахўжаевич Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Қурбонов Ғолибжон Каримович Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Хамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари — ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти раҳбари лавозимига тайинланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар