07:52 21 Август 2017
Эфир
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган

Эрдўғон Ҳайит намози вақти ҳушидан кетиб қолди

© AP Photo/ Francois Mori
Сиёсат
Ҳавола олиш
893 0 0

Эрдўғон масжидга соат 05:20 да келиб фуқаролар билан саломлашган. Соат 06:00да президент қўққисдан ўзини ёмон ҳис қилиб қолган.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон бунг тонгда Ҳайит намози вақти ҳушидан кетиб қолди, лекин айни дамда президенти ўзини яхши ҳис қилаяпти, деб хабар қилмоқда Туркиянинг Hurriyet газетаси.

"Мен диабет касаллиги оқибатида келиб чиққан қон босими ошиши туфайли ўзимни йўқотдим. Айни дамда ўзимни яхши ҳис қилаяпман.", — деди Эрдўғон журналистларга.

Туркия нашри хабарига кўра, Эрдўғон масжидга соат 05:20 да келиб фуқаролар билан саломлашган. Соат 06:00да президент қўққисдан ўзини ёмон ҳис қилиб қолган. Аввал унинг олдига тан соқчилар югуриб келишган, кейин шифокорлар келишган. Журналистлар ичкарига киритилмаган. Президент намоз тугаганидан кейин интервью берган.

Асосий мавзулар