11:42 21 Август 2017
Эфир
Абдулазиз Камилов встретился с  Министром внешних экономических связей и иностранных дел Венгрии Петером Сийарто

Венгрия ўзбекистонлик талабалар учун йилига 30 та стипендия ажратишни режалаштирмоқда

© МИД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
15920

Учрашувда молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва таълим соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳалар амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарлари бугун, 27 июнда куни бўлиб ўтган учрашувда сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, бизнес ҳамжамияти, илмий доиралар, таълим муассасалари вакиллари, маданият ва санъат фаоллари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашувда молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва таълим соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳалар амалий жиҳатдан муҳокама қилинди. Хусусан, Венгрия томони ўзбекистонлик талабалар таълим олишлари учун йилига 30 та стипендия ажратишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Тошкент очиладиган Венгрия элчихонаси икки томонлама алоқаларни тизимли асосда мустаҳкамлаш ва кўп қиррали тус беришга имкон яратиши қайд этилди.

Музокаралар якунланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Венгрия Инсон ресурслари вазирлиги ўртасида 2017-2020-йилларга мўлжалланган соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим вазирлар томонидан имзоланди.

Тадбирларда Венгрия Элчиси Петер Санто иштирок этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар