Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан жонли мулоқот бошланди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЎзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўғридан-тўғри мулоқот "Ўзбекистон" телеканалида трансляция қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Илгарироқ бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан жонли мулоқот ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Мулоқотни Халқаро пресс клуб раиси, сиёсатчи Шерзодхон Қудратхўжаев бошлаб берди.

Қудратхўжаев бугун мулоқот давомида хориждаги фуқаролар йўллаган саволлар ўқиб эшиттирилишини айтиб ўтди".

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мулоқотни видеоанжуман қатнашчиларига миннатдорчилик билдиришдан бошлади.

Ва бугунги анжуманда эътибор хориждаги ўзбекистонликлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилишини эълон қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россиядаги ўзбекистонликлар сони расмий манбаларда 1,7 млн этиб кўрсатилаётгани туфайли шу боис, Россиядаги ўзбеклар манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қаратилишини айтди.

Камилов бугунги кунда Россияда ТИВ ваколатхоналари сони кўпайтирилганини айтган ҳолда, жумладан қонунчиликда ҳам ўзгаришлар бўлганини, мисол учун паспортини йўқотган шахсларга енгилликлар берилганини айтиб ўтди.

"илгарилари паспортини йўқотган фуқаро шахсини тасдиқлаш учун кетадиган вақт 3 ойдан иборат бўлса, эндиликда бу 7 куенга қисқарди" деди Камилов.

Бундан ташқари, Камилов эски нобиометрик паспортнинг чет элда амал қилиш муддати 2018 йилгача эканлигини эслатиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0