Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосарини ишдан олди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев фармони билан шунингдек, Уй-жой комуннал хизмат кўрсатиш вазири ҳам ўз эгаллаб турган лавозимидан кетди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти фармони билан Республика Мудофаа вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент амалдорларни яна бир бор қаттиқ танқид қилди - истеъфолар кутилмоқда
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПҚ-3113-сон қарорига мувофиқ Салиев Музаффар Холдарбаевич бошка ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Искандаров Эркин Буриевич Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимидан озод этилган.

Янги уй-жой комуннал хизмат кўрсатиш вазири этиб собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Салиев Музаффар Холдарбаевич тайинланган.

Бекзот Мардонович Мавлонов эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Муротжон Бердиалиевич Азимов эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Янгиликлар лентаси
0