18:22 25 Сентябр 2017
Эфир
Миллий тикланиш партияси йиғилиши

Мирзиёев: "Миллий тикланиш" ҳақиқий тарихимизни тиклаш бўйича бирон иш қилгани йўқ

Пресс-служба ДП "Миллий тикланиш"
Сиёсат
Ҳавола олиш
336 0 0

"Миллий тикланиш" партияси неча йиллардан буён тарихий ва маданий мерос масалалари билан шуғулланади. Лекин ҳақиқий тарихимизни тиклаш бўйича мактаблар ва олий ўқув юртларида олиб борилаётган ишлар, ўқув дастурларининг савиясини партия фаоллари ҳеч ўрганганми?", - деб савол берди сиёсий партиялар билан ўтказган видеоселектор йиғилишида Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. "Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, амалдаги қонунларимизда бир-бирига зид ўринлар ҳам йўқ эмас. Лекин бугун қайси бир партиянинг ташаббуси билан уларнинг шунчаси ўзгарди, деб айта оламиз?", — деди сиёсий партиялар билан ўтказган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

"Очиқ айтиш керак, сиёсий партияларда бу соҳада ҳалигача хотиржамлик, қандайдир мудраб ўтириш кайфияти ҳукм сурмоқда. Ҳеч кимга фойдаси бўлмаган мажлислар соатлаб давом этмоқда, танқидий таҳлил ўрнига майда масалалар билан ўралашиб, долзарб муаммоларнинг ечими четда қолиб кетмоқда

Миллий тикланиш" партиясини оладиган бўлсак, у миллий меросимиз ва қадриятларимизни тиклаш, уларни янада бойитиш билан бирга, туризм соҳасини ривожлантиришни ҳам ўз олдига вазифа қилиб қўйган. Аммо партия амалда бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, мавжуд қонунларнинг ижросини назорат қилиш юзасидан етарлича фаоллик кўрсата олмаяпти.

Ҳолбуки, туризм соҳасини ривожлантириш йўлида қанча муаммолар, шу билан бирга, ҳали ишга солинмаган катта имкониятлар борлиги, бу тармоқ янги-янги иш ўринлари яратишда қандай муҳим манба эканини ортиқча изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

Лекин ушбу партиядан сайланган депутатларимиз, мисол учун, аэропорт ёки вокзалларга, меҳмонхоналарга, божхона постларига бориб, туристлар учун қандай шароитлар яратилганини ўрганиб, мавжуд ҳолатни яхшилаш юзасидан амалий таклиф ва ташаббуслар билан чиқяптими?

Бошқа соҳаларда бўлгани каби туризм соҳасида ҳам энг катта муаммо — замонавий фикрлайдиган, ўз ишини, хорижий тилларни пухта биладиган малакали кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ.

Ана шу долзарб муаммони ҳал қилиш мақсадида партия вакиллари қайси олий ўқув юртига, қайси коллежга бориб, туризм бўйича мутахассислар тайёрлаш жараёнлари билан, ўқув дастурлари билан қизиқяпти? Бунинг учун катта маблағ керак эмас-ку!

Биз кейинги вақтда туризм соҳасини ривожлантириш учун бир қатор муҳим қарорлар қабул қилдик. Жумладан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди, ушбу соҳа тараққиётини жадаллаштириш учун қўшимча имконият ва имтиёзлар яратиб берилди. Лекин улар негадир ҳозирга қадар "Миллий тикланиш" партияси учун муҳокама объектига айланмади.

Яна бир муҳим масала — юртимиздаги тарихий обидаларни тиклаш ва таъмирлаш, буюк аждодларимизнинг қадамжоларини обод этиш бўйича олдимизда қанча-қанча вазифалар турибди.

Мана, ҳозирги пайтда Қашқадарёда Абу Муин Насафий, Тошкент шаҳрида Сузук ота, Наманган вилоятида Ибрат домла, Султон Увайс каби улуғ зотларнинг хотираларига атаб янги мажмуалар, миллий ўзлигимизни янада чуқурроқ англаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий марказ, пойтахтимизда эса Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини барпо этиш бўйича жуда катта ишлар олиб борилмоқда.

Бу партия неча йиллардан буён тарихий ва маданий мерос масалалари билан шуғулланади. Лекин ҳақиқий тарихимизни тиклаш бўйича мактаблар ва олий ўқув юртларида олиб борилаётган ишлар, ўқув дастурларининг савиясини партия фаоллари ҳеч ўрганганми?

Сизларга маълум, биз яқинда Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш бўйича қарор қабул қилдик. Бу қарорни тайёрлаш жараёнида ушбу партиянинг роли, таклифи мутлақо сезилмагани, унинг вакиллари иштирок этмагани, албатта, одамни ҳайрон қолдиради.

Ваҳоланки, юқорида тилга олинган масалалар бўйича ташаббус айнан "Миллий тикланиш" партиясидан чиқиши керак эмасмиди? Нима учун бундай таклифлар фақат Президент томонидан билдирилиши керак?", — деб айтган президент йиғилиш давомида.

Асосий мавзулар

  • Қонун ва одил судлов рамзлари

    Бугунги кунда судьяни тайинлашда у фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳолининг, хусусан, судга иши тушган одамлар, кенг жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинмоқда

    385
  • Пахта теримчиси

    Ҳужжатга мувофиқ, биринчи босқичда қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун меҳнат ҳақи 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб бу сумма 500 сўм этиб белгиланди

    655
  • Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС

    Ҳиндистонга уран мамлакатдаги атом электр станциялари тўхтовсиз ишлаши учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистонда 22та АЭС бор.

    372