Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари тайинланди

© Интернет-портал СНГМДҲ иштирокчи мамлакатлари байроғи
МДҲ иштирокчи мамлакатлари байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил 1 январ ҳолатига кўра МДҲга аъзо мамлакатлар рўйхатидан 11 мамлакат ўрин олган

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ Ҳайъатининг мажлисида МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Алишер Агзамходжаевни таништирди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз,2017 йил 1 январ ҳолатига кўра МДҲга аъзо мамлакатлар рўйхатидан 11 мамлакат ўрин олган.

Булар: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина.

 

Янгиликлар лентаси
0