00:55 20 Октябр 2017
Эфир
Сиёсат

АҚШ Ўзбекистонни Қирғизистон билан можаро бошлашга ундаган - Атамбаев

Ҳавола олиш
688752
Sputnik / Эмиль Садыров

Қирғизистон президенти "Манас" Марказий иссиқлик йўли ёпилгач, Американинг Қирғизистонга нисбатан сиёсати қай тарзда ўзгарганига эътибор қаратган

TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Америка Давлат Департаменти Ўзбекистонни Қирғизистон билан урушишга ундаган, деб баёнот қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти "Манас" Марказий иссиқлик йўли ёпилгач, Американинг Қирғизистонга нисбатан сиёсати қай тарзда ўзгарганига эътибор қаратган.

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев
Демократлар даврида АҚШ Давлат департаменти юритган сиёсатга ҳеч қандай илиқлик ҳис қилмаганман, деб айтган Атамбаев.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, Америка авиабазаси ёпилиши олдидан дунёнинг кўпгина етакчилари уни Эрон шу базага зарба бериши ва оқибатда қирғизистонликлар жабр кўриши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

"Эсингиздами, раҳматли Ислом Абдуғаниевич 2014-йилда минтақада сув учун уруш рўй бериши мумкинлиги ҳақида гапирганди? Натижада ўша йилнинг сўнгида Ўзбекистон ҳар бири миллион долларлик 328 дона бронланган машиналарни олди. Ўшанда мен: "Сизлар демократия тарафдорлари экансизлар, нега у ҳолда бу машиналарни бизларга бермадингиз деган эдим", — деб ҳикоя қилган Атамбаев.

Америка демократиясининг нархи шу, деб қайд этган гапи охирида Қирғизистон президенти.

Яна видео

Асосий мавзулар