Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

© Sputnik / Vladimir Vyatkin / Медиабанкка ўтишИсроил давлати байроғи
Исроил давлати байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кармела Шамир мамлакат раҳбарияти ва ТИВга ўзининг Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги вазифаларини бажаришда кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. 2017-йилнинг 25-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кармела Шамирни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси олдида Озод Саляхов ва Вячеслав Макаровга қўйилган ёдгорлик - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Исроил элчихонасида террорчилик акти қурбонлари хотирланди
Мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Ўзбекистондаги деярли тўрт йиллик дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Элчининг самаралари фаолиятини ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган хиссасини қайд этди.

© МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Государства Израиль Кармелу Шамир
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Государства Израиль Кармелу Шамир - Sputnik Ўзбекистон
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Государства Израиль Кармелу Шамир

Ўз навбатида Кармела Шамир мамлакат раҳбарияти ва ТИВга ўзининг Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги вазифаларини бажаришда кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди.

 

Янгиликлар лентаси
0