Қонунчилик палатасида депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозара бўлди

© Commons.wikimedia / Behrami"Олий Мажлис" биноси
Олий Мажлис биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутатлар жамоатчиликнинг кенг доиралари учун қизиқарли бўлган энг долзарб қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилишди

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. 2017 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳалари қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Хусусан, "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги, "Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳалари муҳокама этилган.

Тадбиркорлар учун қонун чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди

Депутатларнинг таъкидлашича "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги қонун тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш учун кенг имкониятлар очади.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Президент тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилини тайинлади

Бу фақат ўзбекистонлик тадбиркорлар учунгина эмас, балки ўз бизнесини Ўзбекистон Республикасида амалга ошираётган хорижий компанияларга ҳам тааллуқли. Қонун лойиҳаси илғор хорижий тажрибани, хусусан, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Австралия, Канада, Жанубий Корея каби мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Болалар ҳамиша ҳимояда бўлади

БМТ Бола ҳуқуқлари қўмитаси вице-президенти, судья Ренате Винтер - Sputnik Ўзбекистон
ЮНИСЕФ Ўзбекистонда болалар учун одил судлов таъминлашга чорлади
"Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш пайтида асосий мақсад — болаларни бузғунчи, уларнинг руҳиятига зарар етказувчи таъсирлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг саломатлигига зиён етказувчи ахборот тарқатилишининг олдини олиш, чеклаш ва тақиқлашдан иборатлиги таъкидланган. Ушбу қонун қабул қилингач, депутатларнинг сўзларига кўра, унинг қоидаларини амалга ошириш Мирзиёев эътибори остида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланади.

Одамлар мурожаати эътиборсиз қолмайди

Ҳозирги кунга қадар ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тартиби 20 тадан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинмоқда. Лекин уларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилмаган. Шу билан бир қаторда, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш усуллари тизимлаштирилмаган эди. Натижада амалиётда мазкур соҳада жиддий камчилик ва нуқсонлар кўзга ташланмоқда. Мажлисда қонун қабул қилингач, ана шу барча масалалар ҳал этилиши таъкидланган.

Заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Светлана Артыкова - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор: бу йилги ва олдинги қонунлар орасида ер билан осмонча фарқ бор
Депутатлар биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллаганлар.

Шу билан бирга, мажлис давомида депутатлар қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамалари доирасини изчил кенгайтириб бориш зарурлиги тўғрисида якдил фикр билдирдилар. Шу муносабат билан жамоатчиликнинг кенг доиралари учун қизиқарли бўлган энг долзарб қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мажлисда қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида уларнинг жамоатчилик муҳокамаларини жойларда тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг, ҳудудий партия ташкилотларининг, ёшлар, аёллар, кекса авлод вакиллари, турли соҳалар экспертлари ва мутахассислари иштирокида ташкил этиш юзасидан таклиф билдирилган.

Янгиликлар лентаси
0