05:19 14 Декабр 2017
Эфир
Лос-Анджелесдаги Стейплс Центр стадиони

2028 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари Лос-Анжелесда бўлиб ўтади

© Flickr/ Prayitno
Сиёсат
Ҳавола олиш
12501

Лос-Анжелес Олимпия ўйинларини учинчи марта қабул қилади. Ўтмишда Олимпия ўйинлари бу шаҳарда 1932 ва 1984 йилларда ўтказилган

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Халқаро Олимпия қўмитаси билан 2028 йилда ёзги Олимпиада ўйинларини Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар қилди Лос-Анжелес шаҳар кенгаши президенти Герб Уэссоннинг матбуот-котиби Каолин Мейза. 

Мейза ҳафта охирларида келишув кенгаш томонидан кўриб чиқилишини маълум қилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Олимпиада қўмитаси 2024- ва 2018- йилларда Олимпиада ўйинларини ўтказишга Париж ва Лос-Анжелес шаҳарлари номзодларини расман тасдиқлаган эди. Улар ягона номзод бўлиш билан биргаликда шаҳарларнинг қай бири қайси ўйинни қабул қилиши номаълумлигича қолаётганди.

Душанба куни Лос Анжелес Таймс нашри 2028 йилги Олимпиада ўйинларини Лос-Анжелесда ўтказиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар тарқатди. Халқаро Олимпиада қўмитаси 2024 ва 2028 йилги ўйинлар ўтказиладиган жойлар юзасидан сал кечроқ баёнот бериши қўшимча қилинган эди.

Лос-Анжелес Олимпия ўйинларини учинчи марта қабул қилади. Ўтмишда Олимпия ўйинлари бу шаҳарда 1932 ва 1984 йилларда ўтказилган.

АҚШ охирги марта ёзги Олимпиадани 1996 йилда Атлантада қабул қилган. 2002 йилда АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида қишки Олимпиада бўлиб ўтган.

Асосий мавзулар