Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

© AP Photo / Eugene HoshikoСиндзо Абэ
Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Японияда ҳукумат аъзоларининг айримлари аралашган турли можаро ва шов-шувлардан кейин жамоатчилик олдида ҳукумат рейтинги тушиб кетган эди.

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Япония Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган фавқулодда мажлисда, ҳукумат аъзолари бош вазир Синдзо Абэга истеъфога чиқиш ҳақидаги сўровномани тутқазишди, деб хабар қилмоқда NHK телеканали.

Япония Либерал-демократик партиясининг шу куннинг ўзида бўлиб ўтган мажлисида ҳукуматнинг янги аъзоларини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шимолий Корея томонидан учирилган баллистик ракета трансляцияси, 2017 йил 4 июл - Sputnik Ўзбекистон
Япония 24 соат ичида иккинчи марта миллий хавфсизлик кенгашини чақирди

Ташқи ишлар вазири лавозимига Таро Коно тайинланди. У олдин маъмурий ислоҳотлар вазири лавозимида ишлаб келган эди. Собиқ ТИВ раҳбари Фумио Кисида партия Кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Мудофаа вазирлигига Ицунори Онодэру раҳбар этий тайинланди. Онодэру ушбу лавозимда 2012-2014 йилларда ишлаган эди.

Ҳукумат бош котиби Ёсихидэ Суга, Иқтисод, савдо ва саноат вазири Хиросигэ Сэко, Молия вазири Таро Асо ва Транспорт вазири Кэйити Исиилар ўз лавозимларида қолишди. Қошлоқ ҳўжалик вазирлигини Кэн Сайто, Маданият, спорт ва фан вазирлигини Ёсимаса Хаяси эгаллади.

Хабарда айтилишига кўра, яқинда Японияда ҳукумат аъзоларининг айримлари аралашган турли можаро ва шов-шувлар бўлган ва улар натижасида жамоатчилик олдида ҳукумат рейтинги тушиб кетган эди. Шундан сўнг Япония бош вазири ушбу қарорга келган.

Янгиликлар лентаси
0