АҚШ Ўзбекистонга қурол экспортини назорат қилишни ўргатишни ният қилган

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРакеталар
Ракеталар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ва тожикистонлик амалдорлар учун анжуман ва семинарлар ўтказишга АҚШ 200 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирган. Қайд этилишича, анжуманларда икки республиканинг турли маҳкамалари вакиллари иштирок этишлари керак

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга қурол-аслаҳа экспортини назорат қилишни ўргатмоқчи.

Айни вақтда АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат вакиллари учун қурол-аслаҳа айланмасини назорат қилишни ўргатувчи анжуманларни ташкиллаштирадиган пудратчиларни излаяпти, деб хабар қилмоқда RT.

RT АҚШ Давлат Департаменти томонидан эълон қилинган Грант ҳужжати билан танишиб чиққан.

Panzer T-90 - Sputnik Ўзбекистон
Россия билан шартномага кўра Ўзбекистон учинчи давлатларга қурол етказмайди
"Пудратчилар (Ўзбекистонда ва Тожикистонда) қонунни тўлиқ тушуниш учун <…> зарур кўникмаларга эга бўлиши керак, <…> уни стратегик товарлар савдосини назорат қилиш соҳасида халқаро стандартларга, энг яхши амалиётлар ва лицензиялаш жараёнларига мос тарзда келтириши лозим", — деб қайд кўрсатилган ҳужжатларда.

Ўзбекистонлик ва тожикистонлик амалдорлар учун анжуман ва семинарлар ўтказишга АҚШ 200 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирган. Қайд этилишича, анжуманларда икки республиканинг турли маҳкамалари вакиллари иштирок этишлари керак.

Сиёсатшунос Дмитрий Александровга кўра, грант мақсади — Марказий осиё мамлакатлари хавфсизлигига суқилиб кўришга уринишдан иборат. Яна камига деярли арзимас маблағ эвазига.

"Бу ушбу минтақада мустаҳкам ўрин эгаллашга уринишдир, сабаби сўнгги йиллар АҚШ учун омадли кечмади: Афғонистондаги операцияни омадли деб бўлмайди, минтақадаги АҚШ объектларининг барчаси ёпилган", — деб таъкидлади сиёсатшунос.

Александровнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон куч тузилмалари ва давлат аппарати анча эркин, Тожикистон эса ОДКБ аъзоси ҳисобланади, шу боис керакли консультатив ёрдам америкаликлар ёрдамисиз ҳам икки давлатга тақдим этиб келиняпти.

Янгиликлар лентаси
0