02:39 20 Ноябр 2017
Эфир
Никита Мендкович - сиёсатшунос

Мендкович: Фарғона водийси ёшлари ёлловчилар учун қулай ўлжа

© Sputnik.
Сиёсат
Ҳавола олиш
674 0 0

Россиялик эксперт Спутник радиосида берган интервьюсида Россия оммавий ахборот воситалари янгиликларида терактлар ижрочилари сифатида ўзбекистонликлар эмас, балки тожистонликлар ва қирғизистонликлар нега кўп тилга олинишини тушунтирди

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан яқинда ўтказилган махсус операция давомида теракт уюштиришга тайёргарлик кўраётганликда гумонланиб тўрт нафар шахс қўлга олинди, қўлга олинганлардан бири Россия фуқароси, қолган уч нафари эса — Тожикистон фуқаролари эканлиги маълум қилинди.

Халқаро масалалар бўйича Россия кенгаши эксперти Никита Мендковичнинг фикрига кўра, Фарғона водийсининг Тожикистон ва Қирғизистонга қарашли ҳудудлари 90-йиллардаёқ радикал оқимлар "кўчатлари"га айланган. Бу оқимлар ҳозирга қадар ҳам ўша ерда амал қилиб келмоқда, ва аксарият ҳолларда Россия ҳамда қатор давлатларда тақиқланган "Ислом давлати" манфаатларига хизмат қилмоқда, деб қайд этди Мендкович.

"Фарғона водийси қисмларида радикал ташкилотлар ёлловчилари жуда фаол. Булар "Хизб-ут-Тахрир" ва "Мусулмон-биродарлар"дир. Улар ёшларни фаол ёллаш билан шуғулланишади, Марказий Осиёдаги оддий бўлмаган ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олганда улар фаолияти учун бу мос муҳитдир", — деб тушунтирган Мендкович Sputnik Тожкистон радиоси эфирида.

Эксперт шунингдек, Тожикистонга ва Қирғизистонга қўшни бўлган Ўзбекистонда террорчиларга қарши қонунлар ўта қатъий амал қилиши ва маҳаллий куч тизимлари бу борада қаттиқ иш олиб боришлари ҳисобидан ҳам фундаменталистлар ҳаракати унчалик фаол эмаслигини қайд этиб ўтди.

Асосий мавзулар