Ёшлар Иттифоқи чет элда: ташкилот хориждаги ўзбекистонлик ёшлар ҳаётини ўрганмоқда

Ёшлар Иттифоқи вакиллари
Ёшлар Иттифоқи вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг тарихий биринчи қадами: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Хитойдаги ўзбекистонлик ёшларни йиғиб, очиқ мулоқот ўтказди

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Шанхайда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини юритаётган Ўзбекистонлик ёшларни йиғиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар қилинди Ёшлар Иттифоқи Раисининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Қуронбоев мулоқот давомида уларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишган. Имконият ва муаммоларини ўрганиб, режалари билан қизиққан.

"Ўзбекистонлик ёшлар доимий ҳукумат эътиборида эканлигини алоҳида таъкидлади", — деб қайд этилган хабарда.

Қаҳрамон Қуранбоев - Sputnik Ўзбекистон
Facebook фойдаланувчилари Қаҳрамон Қуронбоевга жавоб қайтаришди
Шундан сўнг, Ёшлар Иттифоқи раиси талабалар ичидан етакчи лидерни сайлаган. Эндиликда у доимий тарзда ўқиб ва ишлаб юрган Хитойдаги талабаларнинг фаолияти ҳақида Ўзбекистон ёшлар иттифоқига маълумот бериб туради.

Эндиликда Хитойда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик ёшлар ҳам ёшлар ташкилоти қаноти остида. "Бу эса ёшлар ташкилотининг том маънода, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёдаги ёшларининг ҳам манфаатини ҳимоя қила олишдаги манзилли одимларидан бири эканлигини амалда намоён қилди", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегациянинг Хитойдаги сафари давом этади.

Янгиликлар лентаси
0