ИИВ Академиясида ўқиш муддати 3 йилни ташкил қилади

© akadmvdИИВ Академияси
ИИВ Академияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ Академияси кундузги таълим шаклига кириш 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб тест синовларисиз, махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади, таълим муддати уч йилни ташкил этади ва магистр даражасига тенглаштирилган олий маълумот берилади

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. ИИВ Академиясида энди ўқиш муддати 3 йилни ташкил қиладидеб хабар берилди Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида.

Милиция автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ академик лицейлари ташкил этилди
"Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган олий таълим муассасаси — ИИВ Академияси кундузги таълим шаклига кириш 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб тест синовларисиз, махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади, таълим муддати уч йилни ташкил этади ва магистр даражасига тенглаштирилган олий маълумот берилади", — дейилади хабарда.

Эндиликда Академия кундузги таълимида "Тергов фаолияти", "Тезкор-қидирув фаолияти", "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти", "Эксперт-криминалистик фаолият", "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти", "Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш" мутахассисликлари бўйича "юрист" малакаси берилади.

Академиянинг кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар "курсант", сиртқи таълим шаклига, касбий тайёргарлик факультетига, раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетига ўқишга кирган, шунингдек ўқув марказларига юборилган шахслар эса "тингловчи" деб юритилади.

Ички ишлар органларини бугунги кун талабларига жавоб берадиган малакали кадрлар билан жамлаш борасидаги эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, Академияда Сиртқи таълим факультети ташкил этилди.

Унда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаганлари тўрт йил, олий маълумотга эга бўлганлари эса уч йил тўлов-контракт асосида ўқийди. Сиртқи таълим факультетида "Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш фаолияти" мутахассислиги бўйича "юрист" малакаси берилади.

Янгиликлар лентаси
0