Владимир Путин ўзбек халқига фаровон ҳаёт тилади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти В.Путин
Россия президенти В.Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни Шавкат Мирзиёев билан биргаликда давом эттиришга тайёр эканлигини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президентига Мустақиллик байрами муносабати билан табрик телеграммасини йўллади.

"Муҳтарам Шавкат Миромонович!

РФ президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин Мирзиёевдан уруш фахрийларига таъзимини етказиб қўйишни сўради
Сизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётда эришган муваффақиятлари барчага маълум. Ўзбекистон жаҳон миқёсида юксак нуфузга эга мамлакат сифатида халқаро муҳим масалаларни ҳал этишда алоҳида ўрин тутади.

Давлатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўзаро алоқаларнинг барча йўналишлари бўйича ҳамда Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни Сиз билан биргаликда давом эттиришга тайёр эканимни тасдиқламоқчиман. Ишончим комилки, бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг манфаатларига тўла мос келади.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан, Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти", — дейилган табрик телеграммасида.

Янгиликлар лентаси
0