Шавкат Мирзиёев номига дунё раҳбарларидан табрик телеграммалари келмоқда

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига самимий қутловлар келмоқда

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Россия президенти В.Путин - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин ўзбек халқига фаровон ҳаёт тилади
Мактубларда Мирзиёевга бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

Жумладан, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин томонидан йўлланган мактубда "Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш ва Сиз билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратаман. Мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ХХР ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама шерикликни биргаликда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан ўзаро яқин муносабатларимизни изчил давом эттиришга тайёрлигимни билдираман", — деган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган самимий қутловида "Қозоғистон қардош Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади. Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам ўзаро ишонч ва халқларимизнинг қўллаб-қувватлаши асосида изчил ривожланишда давом этишига қатъий ишонаман", — деб ишонч билдирган.

Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Ин ўз табригида Шавкат Мирзиёев билан жорий йилда Сеулда учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги дўстона ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш учун зарур бўлган барча масалаларни муҳокама қилиб олишга умид билдирган.

Шунингдек,

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон,

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Бельгияликлар Қироли Филип,

АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Дональд Трамп Ўзбекистон президентига табрик йўллади
Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсян

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон

Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковинд

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям

Италия Республикаси Президенти Сержио Маттарелла

Польша Республикаси Президенти Анджей Дуда ўз самимий табрик мактубларини йўллаганлар. 

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0