20:36 20 Ноябр 2017
Эфир
Прямая линия с президентом РФ В. Путиным

ОАВ: Президент сайловида Путинга аёл киши рақиб бўлиши мумкин

© Sputnik/
Сиёсат
Ҳавола олиш
78221

Россиядаги президент сайловларида 5-7 нафар аёл киши номзодлари кўриб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. 2018 йилда Россиядаги президентлик сайловларида Владимир Путинга аёл киши рақиби бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Ведомости" газетасига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Президент маъмурияти манбаларига кўра, айни вақтда 5-7 нафар аёл номзодлари кўриб чиқилмоқда. "Справедливая Россия" партиясидан уч аёл сиёсатчи номзодлари кўрсатилган: Россия аёллари Социал-демократик иттифоқи раиси Наталья Великая, Миллий ота-оналар қўмитаси етакчиси Ирина Волинец ва партия марказий кенгаши аъзоси Ирина Петеляева.

Бошқа манбаларга маълум қилинишича, шунингдек президентликка телебошловчи Ксения Собчак даъвогарлик қилиши мумкин.

Президент маъмурияти 2018 йилда президент сайловида Путин иштирок этиши ҳақида жавоб бермаган. Август ойида Бурятияга амалга оширилган ташриф чоғида Путин "уйлаб кўраман" деган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Россия президентлик сайловларда иккита аёл иштирок этган. 2000 йилда Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова иштирок этиб, 1,01 фоиз овоз олган. 2004 йилда "Ўнг кучлар иттифоқи" партия депутати Ирина Хакамада иштирок этган ва 3,84 фоиз овоз тўплаган, холос.

Асосий мавзулар