Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан бормоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ва Атамбаев икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев таклифига биноан 5-6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Пограничники на службе - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ва Ўзбекистон орасида 20% белгиланмаган чегара қолди
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қиладилар.

Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси ҳақидаги шартнома, мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0