01:03 23 Ноябр 2017
Эфир
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Атамбаев ва Мирзиёев биргаликда ГЭС қуриш ҳақида келишиб олишди

Официальный сайт президента КР
Сиёсат
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)
293 0 0

Ўзбекистон Қирғизистонда Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида фаол иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Алмазбек Атамбаев ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари учрашув давомида Қирғизистонда янги ГЭСлар қуриш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Биз бу масала бўйича келишиб олдик. Алмазбек Шаршенович Ўзбекистон иштирокисиз бирорта ҳам ГЭС қурилмаслигига ишонтирди", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Шавкат Мирзиёв, шунингдек, Қирғизистонда Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида ҳам фаол иштирок этишин таъкидлади.

"У бизга керак. Агар биз ҳамма ишни тўғри қилсак бу иккала давлатга ҳам фойдали бўлади", — деди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, олдин Ўзбекистон Қирғизистонда янги ГЭСлар қурилишига мутлақ қарши эди, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш масаласи биринчи ўринда турар эди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)

Асосий мавзулар