12:24 23 Сентябр 2017
Эфир
Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович

ОАВ: Швейцария Януковичнинг 500 кг олтинига қаттиқ қизиқиб қолди

© Sputnik/ Андрей Мосиенко
Сиёсат
Ҳавола олиш
792 0 0

Швейцария "Януковичнинг олтинлари" келиб чиқиши тарихини ўрганишни талаб қилмоқда, деб хабар қилмоқда жаҳон оммавий ахборот воситалари. Гап 500 килограмм олтин ҳақида бормоқда

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Агар Киев собиқ президент Виктор Януковичнинг яқинларига тегишли олтинларнинг келиб чиқиши ноқонунийлигини далиллай олса, Швейцария ҳибсга олинган хазинани Украинага қайтаради, дейилади Швейцария ташқи ишлар федерал департаменти хабарида.

Украинанинг собиқ президенти В. Янукович
© Sputnik/ Сергей Пивоваров
Сал олдин Украина Бош прокурори ўринбосари Евгений Енин Insider интернет-нашрига берган интервьюсида Януковичнинг яқинларига қарашли 500 кг олтин Европа Иттифоқида ҳибсга олинди, деб таъкидлаган.

Украина Бош прокурори Юрий Луценко эса олтинлар Швейцарияда ҳибсга олингани ва айни вақтда ҳуқуқ ҳимоячилари бойликлар Украина бюджетига қайтарилиши учун бор чораларни кўришаётганини маълум қилган.

Украина ҳукуматининг музлатилган активлари уларнинг келиб чиқиши ноқонунийлиги суд томонидан белгилансагина қайтарилиши мумкин.

Ҳозирча Украина суд органлари томонидан бу активларни конфискация қилиш борасида суд ҳукми тақдим этилмаган.

Украинада юз берган 2014 йил феврал ойидаги давлат тўнтаришидан сўнг янги ҳукумат Янукович ва бошқа кўплаб собиқ амалдорларни жавобгарликка тортишга уринмоқда. Украинанинг собиқ раҳбарларига нисбатан очилган кўплаб жиноий ишлар ўрганилмоқда: давлат маблағларини ўмариш, молиявий махинациялар, ерларни босиб олиш ва хизмат вазифасини суъиистеъмол қилиш шулар жумласидан.

Мамлакатнинг аксарият собиқ раҳбарлари сиёсий таъқиб хавфи туфайли чет элга кетишга мажбур бўлганлар.

Асосий мавзулар