02:40 20 Ноябр 2017
Эфир
Сиёсат

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги ҳозир энг ижобий даврни бошдан кечирмоқда

Ҳавола олиш
37710
Sputnik

Бугун Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида мустақилликнинг 26 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ашрафханов Бахром Боходирович сўзга чиқиб, жумладан, Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Ашрафханов, охирги чорак асрда Ўзбекистон Россия муносабатлари турли босқичлардан ўтганини ва уларнинг ҳаммаси ҳам осон кечмаганини  айтиб ўтди. Шу билан бирга элчи, икки томонлама муносабатлар ҳеч қачон адоватли ёки қарама-қарши бўлмаганига эътибор қаратди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётганини ва Россия Ўзбекистон учун узоқ муддатли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкордир эканлиги таъкидланди.  

“Бизнинг мамлакат ўзининг иттифоқчилик мажбуриятларига бундан кейин ҳам содиқ қолади, Москва бунга ҳеч иккиланмаслиги мумкин”, — деди элчи.

“Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги ҳозир энг ижобий ва тез ривожланаётган даврни бошидан кечирмоқда, бизнинг алоқалар ўз мазмуни бўйича бутунлай бошқа даражага кўтарилмоқда”,  - деди Ашрафханов.

Элчининг сўзларига кўра, мунособатларнинг бу қадар ривожланишига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Апрел ойининг бошида Россияга бўлган давлат ташрифи натижалари муҳим ўрин тутган. Ушбу ташриф натижасида икки мамлакат орасида умумий қиймати мисли кўрилмаган — 16 млрд долларни ташкил қилган шартномалар имзоланган ва энг асосийси икки мамлакат президентлари орасида ўзаро ишончли шахсий муносабатлар ўрнатилган.

Яна видео

Асосий мавзулар