12:24 23 Сентябр 2017
Эфир
Хитой миллий байроғи

Ўзбекистонга Хитой делегацияси келяпти

© AP Photo/ Andy Wong
Сиёсат
Ҳавола олиш
25610

Хитой делегацияси Бухоро шаҳрида ҳам бўлиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонга Хитой делегацияси келяпти, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

"2017-йилнинг 9-10-сентябр кунлари Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мен Сзянчжу бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонда бўлади", — дейилади хабарда.

Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади.

Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида бўлиш ҳам режалаштирилган.

Асосий мавзулар