08:09 21 Сентябр 2017
Эфир
Мусулмонлар

Назарбоев: исломий жамият мураккаб синовларга дуч келмоқда

© Sputnik/ Григорий Сысоев
Сиёсат
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари (7)
50310

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Мьянмадаги ҳодисалардан ғоят ташвишланаётганини билдирди

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Мусулмон уммаси охирги вақтларда турли мураккаб синовларга рўбаро бўлмоқда, деб баёнот қилди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Миризиёев, архив сурат
Пресс-служба президента РУз
Якшанба куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти(ИҲТ)нинг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити бошланди. Тадбирда ИҲТнинг 56та иштирокчи-мамлакатлари, шунингдек, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар қатнашишмоқда.

"Афсуски, кейинги вақтларда ислом уммаси турли мураккаб синовларга рўбаро бўлмоқда. Булар биринчидан, турли экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг тарқалишидир. Уларнинг террорчилик ҳужумларидан, энг аввало, мусулмон олами давлатларининг ўзлари талафот кўрмоқда", — деди Назарбоев саммит чоғида.

Иккинчидан, исломофобиянинг тарқалиши, мусулмонларга қарши жиноий ҳаракатлар йилдан-йилга ортмоқда, деб қўшимча қлиган Қозоғистон президенти.

"Бизни, шунингдек, яқинда Мьянмада юз берган можаролар ташвишлантирмоқда. Барча томонларни зудлик билан зўравонликни тўхтатишни ва БМТ доирасида суҳбатга чақирамиз", — давом этган Назарбоев.

Назарбоев, шунингдек, бугунги кунда 1,5 миллиарддан ортиқ инсонларни бирлаштириб турувчи ислом дунёси ўз бирдамлигини кўрсатмаётганини ачиниш билан таъкидлаб ўтган.

"Биз бу туфайли ҳам азият чекмоқдамиз. Мусулмонлар ўртасидаги тарқоқликдан ва конфессиялар бўйича айирмакашликдан ташқи кучлар ўз мақсадлари йўлида фойдаланишмоқда. Биз буни йўқотишимиз керак", — қўшимча қилган у.

Назарбоев, ўз вақтида ислом цивилизацияси дунёнинг энг ривожланган маркази бўлганини ва инсоният тамаддуни ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшганини қайд этиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Мьянма қуролли кучлари Ракхайн штатини ислом жангарларидан тозалаш бўйича кенг қамровли операцияси ўтказилмоқда. Ислом жангарларининг Ракхайн штатида полиция ва чегара мазканларига ҳужуми ўтган йилнинг октябр ойида содир бўлган. Иккинчи ҳужум 25 августда содир бўлди. Мьянма давлат ОАВларининг маълумотларига кўра, 10 кун давомида Ракхайн штатида 400 киши ҳалок бўлди, улардан 30 таси ҳарбийлар ва полициячилар 370 киши эса — рохиня жангариларидир.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари (7)

Асосий мавзулар