00:27 22 Ноябр 2017
Эфир
Хитой армияси

Хитойдан ваъда: Корея яриморолида уруш бошланишига йўл қўймаймиз

© Sputnik/ Игорь Агеенко
Сиёсат
Ҳавола олиш
592 0 0

БМТ Хавфсизлик кенгаши душанба куни кечқурун Шимолий Кореяга нисбатан янги санкцияларни киритди. Галдаги чекловларда КХДРга экспорт ва импорт ҳажмлари қисқартирилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Хитой Корея яриморолида ҳарбий ҳаракатлар бошланишига йўл қўймайди, мавжуд муаммо фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиниши керак, дея баёнот қилди ХХР ТИВ вакили Гэн Шуан БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Шимолий Корея бўйича қабул қилинган янги резолюциядан сўнг.

"Яриморол (Корея яримороли — таҳр.) муаммоси фақатгина тинчлик йўли билан ҳал этилиши керак, бу ерда ҳарбий чоралар ҳақида гап бориши мумкин эмас. Хитой ярим оролда бетартиблик ва уруш юзага келишига ҳеч қачон йўл қўймайди", — дейилади ХХР Ташқи ишлар маҳкамаси расмий сайтида эълон қилинган дипломат баёнотида.

Гэн Шуан "Хитой 2375-резолюция комплекс равишда ва тўлиқ ҳажмда бажарилишига умид қилади", деб айтган.

"Яриморол муаммосига ечим топиш учун, барча манфаатдор томонлар ўз бўйнига олган мажбуриятларини бажармоқлари, уларга топширилган тегишли ролни бажаришлари яриморолда зиддиятни пасайтириш учун таъсирли чораларни қўллашлари, суҳбат ва музокараларни қайта тиклашлари лозим", — деб қўшимча қилган дипломат.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши душанба куни кечқурун Шимолий Кореяга нисбатан янги санкцияларни киритди. Янги чекловларда КХДРга экспорт ва импорт ҳажмлари қисқартирилиши кўзда тутилган.

Асосий мавзулар