22:07 20 Ноябр 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистонга боради

© Пресс-служба президента РУз
Сиёсат
Ҳавола олиш
40310

Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради ҳамда Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади", — дейилади хабарда.

Ташриф доирасида Мирзиёев қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши қўшча қилинган.

Асосий мавзулар