05:47 22 Сентябр 2017
Эфир
Мьянмадаги қочқинлар

Ўзбекистон ТИВда мьянмалик қочқин мусулмонлар тақдири муҳокама қилинди

REUTERS / Mohammad Ponir Hossain
Сиёсат
Ҳавола олиш
210 0 0

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. 2017-йилнинг 15-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Масуд Маннанни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 12-сентябрдаги Мянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифи кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.

Асосий мавзулар