22:10 20 Ноябр 2017
Эфир
Глава Казахстана Нурсултан Назарбаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев - Назарбоевга: ўртамизда ҳал этилмаган масалалар қолмади

© Sputnik/ /Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи (7)
83230

Ўзбекистон президенти Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбини мамлакатлар ўртасидаги иккиёқлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун "Эл-юрт Ҳурмати" ордени билан тақдирлади.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Тошкентга давлат ташрифини уюштирди. Назарбоев сафари давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб борди.

Икки давлат етакчилари иқтисодий, маданий ва ҳатто ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, Остона ва Тошкент минтақадаги сув масалалари борасида аниқ бир тўхтамга келдилар.

"Мен шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу Қозоғистон президенти билан бешинчи учрашувимиз. Бизнинг муносабатларимиз тарихида ҳали бунақаси бўлмаган. Бу бизнинг ҳамкорлигимиз янги умуман бошқача даражага чиққанидан далолат беради. Мисол учун январ ойидан августгача бўлган даврда товар алмашинуви — 35%га ўсди. Ишончим комилки, музокаралар натижалари икки томонлама муносабатларга янгича куч бағишлайди", — деб таъкидлаган ўз чиқишида Шавкат Мирзиёев.

Ўз навбатида Нурсултон Назарбоев мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишида ўртадаги тўсиқларнинг олиб ташланиши, чегараларнинг очилиши ва валютанинг тартибга солиниши ҳам муҳим рол ўйнашини таъкидлаб ўтган.

"Шахсан ўз номимдан ва қозоқ халқи номидан ўзбек халқига чин юракдан фаровонлик тилашимизни айтмоқчиман. Биз сизни нафақат иккиёқлама муносабатлар доирасида, балки халқаро сиёсатда ҳам қўллаб-қувватлаймиз", — деб айтган ўзининг жавоб сўзида Нурсултон Назарбоев.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбини мамлакатлар ўртасидаги иккиёқлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун "Эл-юрт Ҳурмати" ордени билан тақдирлади.

Мавзу:
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи (7)

Асосий мавзулар