22:12 20 Ноябр 2017
Эфир
Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердимухамедов

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

© president.uz
Сиёсат
Ҳавола олиш
55820

Учрашувда Туркманистон президенти Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларга омад тилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга келди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Есинмират Оразгелдиев кутиб олди.  

Ундан сўнг Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани ва қайд этилди. Туркманистон президенти Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларга омад тилади.

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 17 сентябрда Ашхободда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Президент матбуот хизмати хабарига асосан.

 

Асосий мавзулар