Рустам Иноятов касаллиги ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Oбуна бўлиш
Бир қатор хорижий сайтларда эълон қилинган, Рустам Иноятовнинг касаллиги ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. МХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевни аэропортда шахсан кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Бир қатор хорижий сайтларда тарқатилган, МХХ раҳбарининг касаллиги ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

"Ўзбекистан-24" телеканали ўз сайтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Тошкент аэропортида кутиб олиш жараёнидан кичик видеолавҳа жойлаштирган. Унда Ўзбекистон президентини кутиб олувчилар орасида МХХ раҳбари Рустам Иноятов ҳам бор.

МХХ раҳбарининг “оғир касаллиги”  ҳақидаги маълумотлар, дастлаб “Усман Хакназаров” номли журналист сайтида пайдо бўлган. Маълум бўлишича, ушбу ном остида Ўзбекистон сиёсий ҳаётига доир мақолалар чиқариб турувчи бир гуруҳ журналистлар фаолият юритади.  

Янгиликлар лентаси
0