ТИВда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9070968МИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2017-йилнинг 25-26-сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Моҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Темир йўл - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Афғонистон темир-йўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
Делегация таркибига Афғонистон президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари киради.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ваколатли идоралари томонидан кўриб чиқилаётган ҳукуматлараро битимлар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0