22:41 11 Декабр 2017
Эфир
4 октября 2017. Президент РФ Владимир Путин выступает на пленарной сессии Энергия для глобального роста

Ким Чен Ир атом бомбага эгалиги ҳақида 2001 йилдаёқ сўзлаб берган - Путин

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
65310

Путин КХДРга қарши санкциялар қўллаш йўли билан мавжуд муаммоларга ечим топиб бўлмаслигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 2001 йилда Шимолий Кореяда бўлганида, КХДРнинг ўша вақтдаги раҳбари Ким Чен Ир Пхеньян атом бомбага эга эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

"Мен, чамамда, 2001 йилда Японияга бораётиб Шимолий Кореяда бўлдим, у ерда ҳозирги раҳбарнинг отаси билан учрашганман. У менга ўша вақтдаёқ уларда атом бомба борлигини айтган. Шундай. Бундан ташқари у менга биз оддийроқ артиллерия тизимлари ёрдамида хоҳлаган нарсамизгача етиб бора оламиз деган", — деб айтган Путин Россия энергетика ҳафталиги ялпи сессиясида.

"Бу қачонги гап? 2001 йилги. Ҳозир 2017, мамлакат мунтазам давом этаётган санкциялар шароитида яшамоқда, атом бомбаси ўрнига энди улар водород бомбасига эга бўлди. Оддий артиллерия тизимлари ўрнини — 2700 километр, ва ҳатто 5 минг километргача етиб бора оладиган ракеталар эгаллади", — аниқлик киритди Россия президенти.

Путин КХДРга қарши санкциялар қўллаш йўли билан мавжуд муаммоларга ечим топиб бўлмаслигини таъкидлади. У шунингдек, сал олдин Шимолий Корея билан келишувга уриниш бўлганлигини, ва ўшанда КХДР ҳарбий-ядровий дастурларини йиғиштириш мажбуриятини ўз бўйнига олганлигини, аммо сал ўтиб вазият яна бузилганлигини эслатиб ўтди.

Асосий мавзулар