22:41 11 Декабр 2017
Эфир
Америка ҳарбийлари

АҚШ Афғонистонга иккита "Қора қирғий" вертолётини топширди

© AFP / DAVID FURST
Сиёсат
Ҳавола олиш
371 0 0

Илгарироқ Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Қобул Ҳарбий Ҳаво Кучлари паркини янгилашни режалаштираётгани ҳақида баёнот берган эди

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари шанба куни афғон мудофаа кучларини қўллаб-қувватлаш доирасида Афғонистонга иккита Black Hawk вертолётларини топширди, деб хабар қилди РИА Новости Tolo News телеканалига таянган ҳолда.

Нашр хабарига кўра, АҚШ Афғонистонга жами 150 дона Black Hawk вертолётларини беришни режалаштирган. Расмий Қобул вертолётларнинг биринчи партиясини ўтган ойда қабул қилган, қолган қисми Афғонистонга яқин фурсатда етказилиши кўзда тутилган.

Илгарироқ Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Қобул Ҳарбий Ҳаво Кучлари паркини янгилашни режалаштираётгани ҳақида баёнот берган эди. Турли маълумотларга кўра, ғарблик ҳамкорлар, шу жумладан АҚШ ҳам, ушбу мақсадларга 6-7 миллиард доллар маблағ ажратиши мумкин. Ғани ҳарбий қисмларнинг бирига қилган ташрифи чоғида АҚШнинг Афғонистонга нисбатан янги стратегиясида молиявий ёрдамнинг кўпайтирилиши кўзда тутилганини айтган эди.

Асосий мавзулар