14:24 17 Октябр 2017
Эфир
Флаг республики Казахстан

Қозоғистон ТИВ Атамбаевнинг баёнотидан кейин кескин норозилик билдирди

Акимат Алматинской области
Сиёсат
Ҳавола олиш
105501

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги икки дўст давлатлар ўртасида бу сингари гап-сўзлар бўлиши мумкин эмас деб баёнот берди

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистоннинг Қирғизистон ички ишларига аралашуви тўғрисидаги гаплари муносабати билан қатъий норозилик билдирмоқда, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.

"Ишончимиз комилки, Қирғизистон президентининг сайловолди жараёнлар мақсадида масъулиятсизлик, фитнага йўғрилган ва ёлғон таъкидлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстона ва ўзаро ёрдам ришталарига зиён етказа олмайди", — дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.

Баёнотда шунингдек, Қозоғистон томон Қирғизистон халлқи билан анъанавий қардошлик муносабатларини ривожлантириш йўналишига содиқ қолиши қайд этилган.

Атамбаевнинг президентлик муддати жорий йил 1 декабрда тугайди. Конституцияга мувофиқ, у яна бир бор ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмас. Президентлик учун қизғин тус олган пойгада Атамбаевнинг издоши деб тилга айтилаётган Сооронбой Жээенбековнинг асосий рақибларидан бири бу мамлакатнинг собиқ бош вазири Омурбек Бабанов бўлиб, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев у билан 19 сентябр куни учрашув ўтказган эди. Ушбу урашувдан олдинроқ Назарбоев Жээнбеков билан ҳам учрашганлигига қарамай, айнан Бабанов билан учрашувдан сўнг Қирғизистон ТИВ Қозоғистонга норозилик нотасини юборган.

Асосий мавзулар