ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси gрезиденти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 октябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Сочи шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.
Саммит якунида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади.