14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Встреча Эрдогана и Порошенко

Эрдўғон Порошенко билан ўтказилган матбуот-анжуманида ухлаб қолди

© REUTERS/ HANDOUT
Сиёсат
Ҳавола олиш
724 0 0

Туркия раҳбари уйқи билан анча олишган бўлса-да, қайсидир сонияда эснади ва кўзларини юмиб олди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Украина раҳбари Петр Порошенко билан ўтказган биргаликдаги матбуот-анжуманида мудраб ўтирди, деб хабар қилди Спутник Қирғизистон нашри.

​Видеоёзув Sputnik Туркия томонидан Twitterда эълон қилинган.

Кадрларда қайд этилганидек, Порошенко нутқ сўзлаётган вақтда Эрдўғон ухлаб қолмаслик учун курашган, аммо барибир бир неча марта эснаган ва қайсидир сонияларда кўзларини юмган.

Ҳамкасбининг ҳолатини сезган Украина раҳбари қўли билан столни тақиллатган ва Эрдўғонни уйғотишга ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Тойиб Эрдўғон душанба куни Киевга расмий ташриф уюштирган ва Петр Порошенко билан учрашув ўтказган эди. Икки давлат раҳбарлари бир нечта ҳужжатлар, хусусан, 2017-2019 йилларда иккиёқлама муносабатларни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини имзолашган. Ҳамкорликда ўтказилган брифинг чоғида Эрдўғон Украина яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтган.

Асосий мавзулар