14:03 20 Октябр 2017
Эфир
Специальный докладчик Совета ООН по правам человека по вопросу о свободе религии или убеждений А.Шахид

БМТ эксперти Ўзбекистонда диний эркинлик соҳасида амалга оширилаётган ишларга баҳо берди

Sputnik
Сиёсат
Ҳавола олиш
17620

БМТ эксперти Аҳмед Шаҳид Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи якунида "Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, жумладан дин ёки эътиқод эркинлиги асосида бўлиши керак", - дея хулоса берди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба экстремизмга қарши курашга бағишланган алоҳида бир қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда "Экстремизмга қарши кураш" ҳақида қонун чиқарилиши ҳақида бугун Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжумани давомида БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид маълум қилди.

Шаҳид ўз чиқиши давомида, Ўзбекистон қабул қилишни режалаштираётган янги қонунда "экстремизм", "экстремистлик фаолияти", "экстремистик ташкилот" каби ҳамда бошқа атамаларга аниқлик киритилишига умид билдирди.

Аҳмед Шаҳид Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи якунида "Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, жумладан дин ёки эътиқод эркинлиги асосида бўлиши керак", — дея хулоса берди.

"Кўплаб этник ва диний жамоалар биргаликда тинч яшаётган Ўзбекистонда динлар ёки эътиқодларга таҳдид сифатида қаралмаслиги лозим.

Диний экстремизмга қарши кураш дин ёки эътиқодларнинг хилма-хиллиги, жумладан унинг эркинлигини барқарорлаштириш асосида қурилиши керак". — дея таъкидлади.

БМТ экспертининг сўзларига кўра, ҳукумат амалдаги тартиб-қоидаларни халқаро стандартларга мослаштириш учун жорий ислоҳотларда дин ёки эътиқод эркинлиги соҳасига кўпроқ маблағ сарфлаши керак бўлади.

Махсус маърузачи "Зўравонлик экстремизмнинг олдини олиш ёки унга қарши курашиш йўлида дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқи қурбон қилинмаслиги керак", — дея огоҳлантирди.

Асосий мавзулар