14:01 20 Октябр 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе

Мирзиёев: МДҲ Ўзбекистон учун қарашларни солиштириш "майдони" эмас

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Сиёсат
Ҳавола олиш
70360

Ўзбекистон президенти шиддат билан олдинга қараб ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлаган ҳолда, бу борада Ўзбекистон ўз ёндашувларини жиддий мақбуллаштириш ва МДҲ фаолиятидаги иштирокига сифат жиҳатидан янги суръат бағишлашни мақсад қилиб қўйганини айтди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон ўз ёндашувларини жиддий мақбуллаштириш ва МДҲ фаолиятидаги иштирокига сифат жиҳатидан янги суръат бағишлашни мақсад қилиб қўйган, деб баёнот қилди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзлаган нутқи давомида.

"Барчамиз бугун дунёда рўй бераётган шиддатли ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Илғор технологияларнинг фаол жорий қилинаётгани ва глобал ахборот-коммуникация макони тараққий этаётгани барча жараёнларни жадал ва тез ўзгартирмоқда, қитъалар, минтақалар, давлатлар ва бизнес даражасидаги ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Бугун ҳаётнинг ўзи эскича ёндашувлар самарасиз эканини яққол тасдиқламоқда. Асосий эътиборни конструктив амалий ҳамкорликка қаратиш лозим.

Биз шиддат билан олдинга қараб ҳаракат қилишимиз зарур.

Бу борада Ўзбекистон ўз ёндашувларини жиддий мақбуллаштириш ва МДҲ фаолиятидаги иштирокига сифат жиҳатидан янги суръат бағишлашни мақсад қилиб қўйган.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, МДҲ Ўзбекистон учун шунчаки мулоқот, фикр алмашиш ва қарашларни солиштириш "майдони" эмас.

Бу тузилма биз учун устувор соҳаларда амалий ҳамкорлик қилишнинг ғоят муҳим институтидир, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар эса бизнинг доимий шерикларимиз, қўшниларимиз ва дўстларимиздир.

Шу муносабат билан биз Ўзбекистон Республикаси миллий координатори мақомини ташқи ишлар вазири ўринбосаридан Бош вазир ўринбосари даражасига кўтаришга қарор қилдик", — деб таъкидлаган ўз чиқиши давомида Мирзиёев.

Асосий мавзулар