Мирзиёев Анқарадаги матбуот-анжуманида ҳаммани лол қолдирди

© Pool Photo via APПрезиденты Узбекистана и Турции Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган
Президенты Узбекистана и Турции Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таржимон Туркия авиакомпанияси раҳбари Басим-бейга Ўзбекистон президенти таклифини таржима қилгач, Басим-бей "Турк матбуот вакилларини Ўзбекистонга текин олиб бориб, олиб келиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан", деб ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан биргаликда ўтказган матбуот-анжуманида залда тўпланганларни лол қолдиргани акс эттирилган видеолавҳа эълон қилинди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Эрдўғон нималарга келишиб олди?
Видеода Ўзбекистон президенти Туркия билан имзоланган ҳужжатлар борасида тўхталар экан: "Туризм бўйича катта-катта масалалар кўрилиб, зиёрат туризмини бошлашга келишиб олдик", деб қайд этди ҳамда Туркиянинг энг йирик авиакомпаниялари билан стратегик шерикчиликни йўлга қўйишга келишишганини қўшимча қилиб ўтди.

Мирзиёев Самарқанд-Истанбул рейсини март ойига қолдирмасдан, шу йилнинг октябр-ноябр ойларида йўлга қўйишни таклиф қилди.

"Залда ўтирган энг катта иккита авиакомпания раҳбарлари ахборот воситалари ходимларини Ўзбекистонга бепул юборамиз, деб ваъда берсалар, турк ахборот воситалари ходимлари биринчи бўлиб Самарқанд ва Бухорога бориб келишса, йўл очилади. Ўртоқ Розуқулов (Ўзбекистон миллий авиакомпанияси раҳбари, таҳр.), айт, залда ўтирган оммавий ахборот воситалари раҳбарларини уч кун-бир ҳафта Ўзбекистонда бепул меҳмон қиламан, деб ваъда бер", — деди Ўзбекистон президенти Розуқуловга мурожаат қилиб.

Таржимон Туркия авиакомпанияси раҳбари Басим-бейга Ўзбекистон президенти таклифини таржима қилгач, Басим-бей "Турк матбуот вакилларини Ўзбекистонга текин олиб бориб, олиб келиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан", деб ваъда берди.

Янгиликлар лентаси
0