ШҲТ махсус хизматлари томонидан Россияда ўтган йили 40 та теракт олди олинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаседание комиссии РАТС ШОС в Ташкенте
Заседание комиссии РАТС ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Тожикистон ва Қирғизистон ҳамкасблари билан Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Нижний Новгород шаҳарларида тайёргарлик босқичида бўлган 40 та террорчилик жиноятлари фош қилинди

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда "Терроризмга қарши курашиш — чегарасиз ҳамкорлик" мавзуси ўтказилган анжуманда ШҲТ минтақавий аксил террорчилик тузилмаси раҳбари Евгений Сысоев жаҳондаги террорчилик вазият ҳақида ахборот берди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ: Яқин Шарқ ва Афғонистондаги террорчи жангарилар ҳужум қилишга тайёр

Унинг сўзларига кўра, дунёда нотинч ва башорат қилиш мураккаб бўлган вазият ҳосил бўлган. Яқин Шарқда тўқнашувлар давом этиб, дунё мамлакатлари тинчлигига таҳдид солмоқда.

"Аксил террорчилик кучларнинг ҳарбий босими натижасида Сурия ва Ироқ ҳудудида жанговар ҳаракатларининг жўғрофияси ўзгариши билан террорчиларнинг тактикаси ҳам ўзгармоқда. Халқаро террорчилик уюшмалар аъзолари Афғонистон ҳудудига ўтиб олмоқдалар, жумладан ШҲТга аъзо давлатларининг чегараларига яқинлашмоқда. Шунингдек, террорчилар келиб чиқиш мамлакатларига қайтиб, у ерда хуфёна гуруҳларни ташкил қилишмоқда", — деди Сысоев.

ШҲТ аксил террорчилик тузилмаси раҳбари фикрига кўра, ушбу шарт-шароитларда таҳдидларга қарши чора-тадбирларни аниқлаш ва амалга ошириш тузилманинг энг долзарб вазифаси ҳисобланади.

Сысоев сўзларига кўра, аксил террорчилик тузилмаси амалий фаолият ва мувофиқлаштириш бўйича катта тажрибага эга бўлди. Ўзаро ахборот алмашинуви ва  тезкор — қидирув ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Тузилма кенгаши томонидан ҳамкорликда қабул қилинган чоралар асосида терроризм учун халқаро қидирувда бўлган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ва экстрадиция қилиш ишлари амалга оширилади.

"Юзага келган тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда аксил террорчилик тузилмасининг истиқболли вазифаси — халқаро террорчилик уюшмалари асосини ташкил қилувчи хорижий террорчи жангариларга курашиш ҳисобланади. Бунинг учун "Исломий давлат", "Жабхат ан-Нусра", "Хизб ут-Таҳрир ал-Исломия", Шарқий Туркистон исломий ҳаракати, Тожикистон исломий тикланиш партияси ва бошқалар фаолияти тўғрисида ўзаро ахборот алмашинуви олиб борилади. Бу Яқин Шарқ мамлакатларига террорчилик уюшмасига қўшилган шахсларни ҳисобга олиш ва қидиришда ёрдам бермоқда", — деб таъкидлади аксилтеррорчилик тузилмаси раҳбари.

Сысоева сўзларига қараганда, ҳамкорликни янада ривожланишига ҳар йили 2-3 маротаба ўтказиладиган аксилтеррорчилик ўқув машғулотлар ўз натижасини бермоқда. Хусусан, Тожикистон, Хитой ва Россия махсус хизматлари Душанбе, Артуш, Ярославл шаҳарларида машғулотлар ўтказилди.

Денежные купюры России и США - Sputnik Ўзбекистон
Терроризмга алоқадор 150 нафар Марказий осиёликларнинг маблағлари музлатиб қўйилди
"Бу фаолият ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Жумладан, 2016 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Тожикистон ва Қирғизистон ҳамкасблари билан Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Нижний Новгород шаҳарларида тайёргарлик босқичида бўлган 40 та террорчилик жиноятлари фош қилинди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ваколатли органлари томонидан "Исломий давлат" террорчилик уюшмаси томонидан ШҲТ давлатларида режалаштирилган террорчилик ҳаракатлари олди олинди", — деб ахборот берди аксилтеррорчилик тузилмаси директори.

Шу билан бирга, қозоғистонлик шериклар билан биргаликда қидирувда бўлган 5 нафар халқаро террорчилик уюшмаси аъзолари Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистонга топширилди. Яна 14 нафар террорчилар Қирғизистон ва Россияда қўлга олинди. Хитой ва Қирғизистон махсус хизматларининг яқин ҳамкорлиги натижасида 2016 йил 30 августда Қирғизистондаги Хитой элчихонаси ходимларига нисбатан содир этилган теракт қисқа муддатда очилди.

Сысоевнинг сўзларига кўра, Тожикистон ва Россия махсус хизматлар ҳамкорликдаги ҳаракатлар натижасида Россия ҳудудида "Ансуруллох" террорчилик гуруҳининг 26 нафар аъзоси қўлга олиниб, Тожикистонга экстрадиция қилинди.

Ҳамкорликда ҳаракатлар натижасида халқаро террорчилик уюшмасига қўшилмоқчи бўлган 200 шахс тўхтатиб қолинди. Терроризмни молиялаштирилишига алоқадор бўлган 2000 шахснинг ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилди. Шунингдек, 100 дан ортиқ террорчиликни тарғиб қилувчи интернет ресурслар чеклаб қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0