02:17 22 Ноябр 2017
Эфир
Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: Шароф Рашидов эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи (19)
250 0 0

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов мемориал музейи фахрий меҳмонлар китобига ўз фикр ва таассуротларини ёзиб қолдирди

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан қайта қуриб битказилган мемориал музейда бўлиб, бу ердаги экспозициялар ва яратилган шароитлар билан танишди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

"Музей Шароф Рашидов ҳақида тўлиқ маълумот берадиган, у кишининг руҳларини сезадиган жой бўлиши керак", деди президент, ва бу ерга ўқувчи-ёшларнинг мунтазам ташрифини йўлга қўйиб, турли тадбирлар ўтказиш зарурлигини қўшимча қилди.

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов мемориал музейи фахрий меҳмонлар китобига ўз фикр ва таассуротларини ёзиб қолдирди.

Унда шундай сўзлар бор: "Халқимизнинг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди…

Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам эл-юртимиз манфаатини ўйлаб яшаган Шароф Рашидовнинг буюк хизматлари халқимиз хотирасида абадий сақланиб қолади.

Бугун Жиззах шаҳрида иш бошлаётган Шароф Рашидов мемориал музейи ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади, деб ишонаман".

Мавзу:
Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи (19)

Асосий мавзулар