02:17 22 Ноябр 2017
Эфир
Президент Исламской Республики Афганистан Ашраф Гани Ахмадзай

Муҳаммад Ашраф Ғани Мирзиёевга мактуб йўллади

Фотохост-агентство
Сиёсат
Ҳавола олиш
665 0 0

Менинг ва Афғонистон делегацияларининг Ўзбекистонга сўнгги сафарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканимизнинг яққол тасдиғидир, дейилади Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан йўлланган мактубда

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевна йўллаган мактубида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам фақат кенгайиб бораверишига шонч билдирди, деб хабар қилинд Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Мактуб аввалида Афғонистон раҳбари Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб ўтган.

"Қадрли биродарим, муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти!

Халқларимизнинг тили, дини ва маданияти яқин экани ўзаро дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси халқларимиз манфаатига хизмат қиладиган ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли қадамлар ташлади. Менинг ва Афғонистон делегацияларининг Ўзбекистонга сўнгги сафарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканимизнинг яққол тасдиғидир. Сизга ва бутун ўзбек халқига ушбу йиллар мобайнида кўрсатилган ёрдам учун ўз миннатдорлигимни билдираман.

Афғонистон мамлакатларимизни янада яқинлаштириш ва иқтисодиётимизни ривожлантиришга хизмат қиладиган қўшма лойиҳалар устида ишлашни давом эттиради.

Мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз учун Сизга яна бир бор ташаккур изҳор этаман. Бу ҳамкорлик бундан кейин ҳам фақат кенгайиб бораверишига ишончим комил.

Сўзим охирида Сиз, Жаноби Олийларига яна бир бор мустаҳкам соғлиқ, халқингизга бахт ва фаровонлик тилайман", — дейилган мактубда.

Асосий мавзулар