02:17 22 Ноябр 2017
Эфир
Тракторы К-701 и К-703

Петербург губернатори Ўзбекистонга К-700ларнинг замонавий авлодини етказиб бермоқчи

© Sputnik/ Склярук
Сиёсат
Ҳавола олиш
512 0 0

Санкт-Петербург губернатори ўз интервьюси якунида Мирзиёев билан учрашувда эришилган келишувларни тез орада ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлашга ва Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни изчил давом эттиришга ваъда берган

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонга Санкт-Петербургдаги Киров заводида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришимиз мумкин, деб айтган журналистларга Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 8 ноября принял губернатора города Санкт-Петербург Георгия Полтавченко
Пресс-служба президента Узбекистана
"Ўзбекистонга Санкт-Петербургдаги Киров заводида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришимиз мумкин. Санкт-Петербургда экологик тоза, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига талаб юқори. Ўзбекистон шундай маҳсулотларга бой. Делегациямиз таркибида озиқ-овқат саноати ва савдосига ихтисослашган кўплаб ташкилотлар вакиллари келган. Бу борада йўлга қўйилган тизим асосида мамлакатингиздан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари олишни кўпайтиришдан манфаатдормиз", — деди губернатор.

Санкт-Петербург губернатори ўз интервьюси якунида Мирзиёев билан учрашувда эришилган келишувларни тез орада ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлашга ва Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни изчил давом эттиришга ваъда берган.

Википедиядаги маълумотларга асосан, 2017 йил ҳолатига кўра, "Петербург трактор заводи" АЖда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган икки моделдаги — К744 ва К-703М тракторлари ишлаб чиқарилади.

Асосий мавзулар