19:47 22 Ноябр 2017
Эфир
Главы МИД Узбекистана, Туркменистана и Казахстана

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари тарихий ҳужжатни имзоладилар

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)
52120

Уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтаси жойлашган ўрнини аниқлаш ва унинг ҳудида давлат чегараларини делимитация қилиш мақсадида уч томонлама ҳужжат имзоланди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Бугун Самарқанд шаҳрида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуида халқаро конференция бошланди.

Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисида шартнома имзоланди.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисида шартномани имзоладилар", — деб хабар қилди воқеа жойидан Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ушбу шартнома ратификация қилинган ёрлиқлар алмашилган кундан бошлаб кучга киради.

Конференциянинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тарихий ҳужжат бир-бирига қўшни бўлган уч мамлакат ўртасидаги ўзаро дўстликни янада мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтди.

Главы МИД Узбекистана, Туркменистана и Казахстана
Спутник
Главы МИД Узбекистана, Туркменистана и Казахстана

Мавзу:
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)

Асосий мавзулар