19:47 22 Ноябр 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари минтақавий иқтисодий форумини ташкил қилишни таклиф этди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)
203 0 0

Ўзбекистон президенти эришилган биринчи натижалар - бу ўз-ўзини тинчлантиришга асос бўла олмаслигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Шавкат Мирзиёев минтақавий иқтисодий форумни ташкил этишни таклиф қилди.

"Сўнгги пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўз чегараларининг 85 фоизи юзасидан келишувга эришди. Кўпдан буён давом этиб келаётган муаммолардан бири деярли ҳал этилди.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик кенгайди. Тожикистон билан тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, чегараолди ҳудудлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатлар фаоллашмоқда.

Шу билан бирга, қўлга киритилган дастлабки натижалардан хотиржамликка берилишимиз мумкин эмас, биз ҳали йўлнинг бошида турибмиз, деб ҳисоблайман", — деди Мирзиёев.

Президент муносиб келажакни таъминлаш учун бугун Марказий Осиё мамлакатлар олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳақида гапирар экан, энг аввало савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини қайд этди.

"Минтақавий иқтисодий форумни ташкил этиш бу йўналишдаги амалий қадам бўлиши мумкин.

Бу ўринда гап бизнес ҳамжамиятлари ўртасида бевосита мулоқот ва ўзаро савдо-иқтисодий, сармоявий ва инновацион ҳамкорлик борасидаги аниқ лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилиш ҳақида бормоқда.

Бизнинг минтақа мамлакатлари ишбилармон доиралари ҳамда етакчи корхоналар вакиллари билан бир неча бор ўтказган учрашувларимиз иқтисодий алоқаларни сезиларли равишда фаоллаштириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш имконини берди.

Масалан, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан товар айланмасиўртача 20 фоизга, айрим давлатлар билан эса қарийб 70 фоизга ўсди.

Минтақалараро ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Шу муносабат билан Марказий Осиё давлатларининг ҳудудлар раҳбарлари (ҳокимлари) бизнес ҳамжамиятининг ассоциациясини таъсис этишни таклиф қиламан.

БМТ экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги самарали кооперация алоқалари 10 йил мобайнида минтақавий ялпи ички маҳсулотни камида икки баробар ошириш имконини берган бўлар эди.

Ушбу механизмлар бутун Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлаган ҳолда, мамлакатларимиз ҳудудларининг саноат, инвестиция ва интеллектуал соҳалардаги салоҳиятини тўла ишга солиш имконини беришига ишонаман", — деб таъкидлади Мирзиёев.

Мавзу:
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)

Асосий мавзулар