04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Самарқанддаги йирик анжуман янги сиёсий харитани ҳосил қилди - Абдулазиз Камилов

Международный пресс-клуб
Сиёсат
Ҳавола олиш
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)
45820

Марказий Осиё хавфсизлиги глобал хавфсизликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти шу боисдан ҳам ушбу минтақа тинчлиги, хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши учун ўз масъулиятини ҳис қилади. Самарқандда бўлиб ўтган халқаро анжуман иштирокчилари худди шундай якуний хулосага келдилар

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Бугун, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган "Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик" халқаро конференцияси якунланди.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари билан учрашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов анжуман муваффақиятли якун топганини қайд этди.

Икки кун давом этган анжуман туфайли қадимий Самарқанд ва бу шаҳарда содир бўлаётган воқеликлар жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўлди.

Анжуманда хорижий мамлакатлардан келган 500 дан зиёд делегациялар: 20дан зиёд Осиё давлатлари вакиллари, ўндан зиёд халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.

Анжуман давомида 70 дан зиёд чиқишлар тингланди. Бу маърузаларда минтақа мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт, транспорт, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларга қарши ҳамкорликда курашиш, қўшни Афғонистон республикасида тинчлик ўрнатиш юзасидан муҳим таклифлар билдирилди.

Анжуман қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Марказий Осиё давлатлари ўртасида аҳил қўшничилик ва ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш, минтақа давлатлари раҳбарларининг доимий маслаҳатлашувлар ўтказиш ва бошқа ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Халқаро конференция якуни бўйича коммюнике қабул қилингани маълум қилинди.

"Бугунги учрашув, музокаралардан сўнг давлатларимиз бир-бирини янада яхшироқ тушуна бошладилар. Буларнинг барчаси, шубҳасизки, Марказий Осиё давлатларининг янги сиёсий харитасини ҳосил қилди. Самарқандда ҳақиқатда тарихий воқеа юз берди", — дея ўз нутқига якун ясади Абдулазиз Камилов.

Мавзу:
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)

Асосий мавзулар